Туркия Қирғизистондаги парламент сайловлари учун 100 минг доллар берадиган бўлди
Туркия Қирғизистондаги парламент сайловларининг шаффоф ўтказилишини қўллаб-қувватлаш учун 100 минг доллар беришга рози бўлди. Бу ҳақда Туркиянинг Қирғизистондаги элчихонаси хабар бермоқда. Маълумотларга кўра, ушбу маблағ билан сайловчиларни идентификация қилиш мосламаси, автоматик қути ва монитор сотиб олинади. Шунингдек, Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТИКА) нинг Бишкекдаги ваколатхонаси томонидан Қирғизистоннинг 21 хавфсизлик ходими учун «Сайловлар хавфсизлиги бўйича тренинг» ўтказгани қайд этилди.
Biriktirish uchun ushbu URL manzilni saytingizga nuxsalab qo'ying
Biriktirish uchun ushbu kodni saytingizga nusxalab qo'ying.